ҚОРАЛАМА — юристга кўрсатилсин

Махфийлик сиёсати

Охирги таҳрир: 2026-10-03

Қандай маълумот йиғамиз

Исмингиз, телефон рақамингиз, Телеграм аккаунтингиз рақами, залга келган кунларингиз ва тўловларингиз. Фақат сиз рози бўлсангиз йиғамиз.

Нима учун ишлатилади

Рўйхатдан ўтказиш, абонементни юритиш, кириш QR коди ва эслатмалар учун. Маълумотларингизни сиз аъзо бўлган зал ва хизматни кўрсатувчи Kelaver кўради. Бошқаларга сотилмайди, реклама учун берилмайди.

Қаерда сақланади

Маълумотлар Европа Иттифоқидаги (Франкфурт, Германия) булутли серверда сақланади.

Қанча вақт сақланади

Аъзолигингиз давомида сақланади. Ўчиришни сўрасангиз, 30 кун ичида ўчирамиз. Шифрланган захира нусхалари 30 кундан кейин ўзи ўчади.

Маълумотларингизни олиш ва ўчириш

📞 Ботдаги «Ёрдам» тугмаси орқали маълумотларингизни нусха олиш (экспорт) ёки бутунлай ўчиришни сўрашингиз мумкин.

Савол ёки шикоят

Телеграм орқали ёзинг: @OneMile